Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Флик жароҳатланган футболчилар ва чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган «Осасуна»га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди. Учрашув 2 май куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Жароҳатлар ҳақида: «Жароҳатлар — футболнинг бир қисми. Рафинья — ҳар доим майдонда бор имкониятини ишга соладиган футболчи. Унинг сафга қайтгани биз учун жуда муҳим. У бизнинг сардоримиз ва жамоага ижобий кайфият олиб киради.

Ламин Ямал масаласида Испания терма жамоаси тиббий штаби билан алоқада бўлиб турибмиз. Ламиннинг ўзи ҳам терма жамоа мураббийи билан гаплашяпти, унинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Кристенсен бу мавсум охиригача бирор ўйинда майдонга туша оладими-йўқми, билмайман, аммо Марк Берналь эртага биз билан бирга бўлади», — деди мутахассис.

Шунингдек, Флик ҳакамларнинг бир хил вазиятларга турлича ёндашиши ҳақидаги мунозараларга тўхталишни истамади ва у учун энг муҳими — ўйинлардан завқ олиш эканини таъкидлади.

Ҳозирда «Барселона» 85 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадриднинг «Реал» клуби ҳисобида 74 очко бор. «Осасуна» эса 42 очко билан тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:45, 01.05.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик