Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Бенфика» Моуриньонинг «Реал»га ўтишига тўсқинлик қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» Мадриднинг «Реал» клуби томонидан қизиқиш бўлаётганига қарамай, бош мураббий Жозе Моуриньони жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Хабар қилинишича, ушбу ҳафтада Лиссабон клуби президенти Руй Кошта мураббий билан учрашиб, келаси мавсум режаларини муҳокама қилган.

Манбага кўра, «Бенфика» раҳбарияти Моуриньо билан шартномани 2028 ёки 2029 йилгача узайтиришни истамоқда. Айни пайтда мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Шу билан бирга, амалдаги келишувда махсус банд мавжуд бўлиб, унга кўра, Моуриньо мавсум якунланганидан кейин 10 кун ичида 3 миллион евро тўлаш орқали клубни тарк этиши мумкин.

Таъкидланишича, юзага келган вазиятда «Реал» Моуриньони бош мураббий этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилишни тезлаштириши талаб этилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:12, 02.05.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик