Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Галатасарой» Бернарду Силвани «Барселона»дан илиб кетиш йўлини ўйлаб топди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Галатасарой» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силва учун курашдан воз кечмаяпти. Ҳозирда «шаҳарликлар» сардорини ўз сафига қўшиб олишда «Барселона» асосий даъвогар ҳисобланмоқда, португалиялик футболчининг ўзи ҳам айнан каталонияликлар сафига ўтишни истайди.

Diario Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, «Галатасарой» юлдуз футболчининг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Турк клуби унга уч йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр бўлиб, унга кўра Силва жами 50 миллион евродан кўпроқ маош олиши мумкин.

Бернарду Силва жорий мавсум якунида «Манчестер Сити»ни эркин агент сифатида тарк этади. 31 ёшли футболчига шунингдек «Ювентус», «Милан» ва «Бенфика» клублари томонидан ҳам қизиқишлар борлиги айтилмоқда.

Бугун «Галатасарой» сафарда «Самсунспор»га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Киритилди: 07:30, 02.05.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик