Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Пиоли — Италия терма жамоаси бош мураббийлигига яна бир номзод

Баҳо:
+ | -

Стефано Пиоли навбатдаги Жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборадиган Италия терма жамоаси бош мураббийлигига потенциал номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Италиянинг La Repubblica нашри хабар бермоқда.

Пиолининг «Фиорентина»даги охирги мураббийлик тажрибаси муваффақиятсиз чиққан бўлса-да, унинг «Милан»даги беш йиллик цикли давомида қўлга киритган 2022 йилги Скудеттоси ҳали унутилгани йўқ.

Якуний қарор май ойининг учинчи ўн кунлигида бўлиб ўтадиган Италия футбол федерациясининг янги президенти сайловидан сўнг қабул қилинади.

Италия терма жамоаси устозлигига номзодлар қаторида қуйидаги мутахассислар ҳам бор: Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Антонио Конте.

Бироқ, Пиолидан фарқли ўлароқ, юқоридаги мураббийларнинг барчаси айни дамда клублар билан амалдаги шартномаларга эга. Пиоли эса эркин агент бўлиб тургани унинг имкониятларини ошириши мумкин.

Киритилди: 07:32, 02.05.2026.
Ўқилди: 533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик