Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Жексон: «Ўйинни бироз асабий бошладик»

Баҳо:
+ | -

«Бёрнли» Англия чемпионатининг 35-турини муваффақиятсиз бошлаб, сафарда «Лидс»га имкониятни бой берди (3:1). Бу Майк Жексон учун жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи сифатидаги илк учрашув эди ва у ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўйинни бироз асабий бошладик. Сўнгги 24 соат ичида содир бўлган воқеаларни (мураббий алмашинувини) ҳисобга олсак, буни тушуниш мумкин. Биринчи бўлим охирига келиб ҳаяжон босилди, иккинчи бўлимни эса жуда яхши бошладик. Аммо бундай даражада хато қилишга ҳаққимиз йўқ, хатолар гол ўтказиб юборилишига олиб келади», — дея Жексоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, «Бёрнли» ушбу ўйингача ҳам Премьер-лигадан тушиб кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган эди. Мураббий алмашинуви ҳам жамоанинг қуйи лигага кетишини тўхтата олмади.

Киритилди: 07:41, 02.05.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик