Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Реал»нинг Эндрик бўйича қарори маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда ижара асосида «Лион»да тўп тепаётган ҳужумчи Эндрик Мадриднинг «Реал» клубида ўзини кўрсатиш учун янги имкониятга эга бўлади. 19 ёшли бразилиялик футболчи «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибига кира олмагач, январь ойида ўйин амалиётига эга бўлиш учун Францияга йўл олган эди.

Инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотларга кўра, «қироллик клуби» янги мавсумда Эндрикни таркибга қайтаришни режалаштирмоқда. Бразилиялик футболчининг ўзи ҳам Мадридга қайтишни истайди.

Бироқ кўп нарса ҳали танланмаган янги мураббийнинг қарорига ёки агар лавозимида қолдирилса, Альваро Арбелоага боғлиқ бўлади. Шунингдек, агар Эндрик келаётган ёзда жамоада қолса, ҳужумчи Гонсало Гарсия «Реал»дан кетиши мумкинлиги қайд этилган.

Киритилди: 07:56, 02.05.2026.
Ўқилди: 1046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик