Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Жеррард «Арсенал» футболчиси ҳақида: «Унинг «Ливерпуль»да эмаслиги афсусланарли»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби собиқ сардори Стивен Жеррард «Арсенал» ярим ҳимоячиси Мартин Субимендининг ўйинидан ҳайратда эканлигини билдирди. Испаниялик футболчи 2024 йилда мерсисайдликларга рад жавобини берган эди, бир йил ўтиб эса «тўпчилар» сафига қўшилди.

«Субименди «Арсенал»нинг жуда муҳим футболчисига айланди. Уни анча вақт «Ливерпуль» билан боғлашганди ва шунча гап-сўзлардан кейин у бизга ўтмаганидан ҳафсалам пир бўлган эди. Фантастик футболчи, жуда ақлли», — дея инглиз ОАВлари Жеррарднинг сўзларини келтирмоқда.

Мартин Субимендининг трансфери Лондон грандига 70 миллион еврога тушган. 27 ёшли хавбек Микель Артета жамоаси сафида жорий мавсумда 51 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 07:58, 02.05.2026.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик