Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

«Бавария» яна Буаддига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилаётган Леон Горецка ўрнига муносиб номзод изламоқда.

Клуб раҳбарияти бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирда ижара асосида «Ганновер»да ўйнаётган 20 ёшли Ноэль Азеко Никили, «Герта»нинг 16 ёшли ярим ҳимоячиси Кеннет Айххорн.

Бироқ, франциялик трансфер бозори эксперти Абделлаҳ Бульманинг маълумотларига кўра, «Бавария» «Лилль»нинг 18 ёшли иқтидори Аюб Буаддига бўлган қизиқишини қайта тиклаган. Аввалроқ ҳам унинг немис гранди сафига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Буадди учун курашда «Бавария» ёлғиз эмас — футболчига «ПСЖ», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Аюб Буадди жорий мавсумда UNFP талқини бўйича Лига 1нинг энг яхши ёш футболчиси мукофотига номзод қилиб кўрсатилган. У жуда ёш бўлишига қарамай, «Лилль» асосий жамоаси сафида 93 та ўйин ўтказишга улгурди (улардан 25 таси еврокубокларда). Шунингдек, у Франция ёшлар терма жамоаси сардори ҳисобланади.

Киритилди: 08:53, 02.05.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик