«Барселона» Мадриднинг «Реал» клубига қарши баҳс олдиданоқ Ла Лига чемпионлигини муддатидан олдин нақд қилиши мумкин. Агар «кўк-анорранглилар» бугун «Осасуна»ни мағлуб этса, якшанба куни эса «сливонийлар» «Эспаньол» устидан ғалаба қозона олмаса, каталонияликлар таъқибчилар учун математик жиҳатдан етиб бўлмас даражага чиқади.
Навбатдаги турдаги «эл-класико» баҳси 10 май куни бўлиб ўтади.
«Барселона» учун чемпионлик йўлагини ташкил қилмаслик — менинг асосий мотивациям эмас. Мақсадим — уч очкони қўлга киритиш. Мени айнан мана шу руҳлантиради», — деди «Реал» бош мураббийи «Эспаньол»га қарши ўйин олдидан.
Ҳозирги вақтда Мадрид гранди чемпионат якунига беш тур қолганда «Барса»дан 11 очко орқада қолмоқда.













