Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Ди Натале: «Левандовски А Серияда оғзида сигарета билан ҳам гол ура олади»

Баҳо:
+ | -

«Удинезе» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Ди Натале Роберт Левандовскининг «Барселона»дан А Серияга эҳтимолий трансфери ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Футболчининг амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

«Келгуси мавсумда Левандовскини Италияда кўришни истардим. Мен бутсаларимни 38 ёшимда михга илганман, у эса ҳозир 37 ёшда ва ҳақиқий гол машинаси бўлиб қолмоқда. А Серияда у ҳатто оғзида сигарета билан ҳам яна бир неча мавсум голлар уриши мумкин эди», — дея Ди Наталенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Gazzetta dello Sport.

Қайд этиш лозимки, «Милан» ва «Ювентус» анчадан бери польшалик юлдузни кузатиб боришмоқда ва аллақачон унинг агенти билан дастлабки музокараларни бошлаб юборишган. Жорий мавсумда Левандовски 41 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:25, 02.05.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик