Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина 1-1 Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Бундеслига. «Бавария» яна мағлубиятдан чиқиб кетди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 32-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Хайденхайм» билан дуранг ўйнади — 3:3.

Учрашувнинг 22-дақиқасида грузиялик ҳужумчи Буду Зивзивадзе меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб, Эрен Динкчи «Хайденхайм»нинг устунлигини икки баробарга оширди.

Мюнхенликлар Леон Горецканинг дубли эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Ярим ҳимоячи 44 ва 57-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бироқ 76-дақиқада Зивзивадзе ҳам ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйиб, меҳмонларни яна олдинга олиб чиқди.

«Бавария»ни мағлубиятдан дарвозабон Диант Рамайнинг 90+10-дақиқада ўз дарвозасига киритган голи қутқариб қолди.

Бундеслига чемпионлигини муддатидан олдин ҳал қилган «Бавария» 83 очко билан жадвалда пешқадамликни давом эттирмоқда. Венсан Компани жамоасининг чемпионатдаги беш ўйинлик ғалабали серияси якунланди. Мюнхенликлар 6 май куни ўз уйида Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши жавоб учрашувини ўтказади (биринчи ўйин — 4:5).

«Хайденхайм» (23 очко) турнир жадвалининг сўнгги поғонасида қолмоқда.

«БАВАРИЯ» — «ХАЙДЕНХАЙМ» — 3:3

Голлар: Буду Зивзивадзе 22 (0:1), Эрен Динкчи 31 (0:2), Леон Горецка 44 (1:2), Леон Горецка 57 (2:2), Буду Зивзивадзе 76 (2:3), Диант Рамай 90-автогол (3:3).

«Бавария»: Урбиг, Ким Мин Джэ, Жонатан Та (Альфонсо Дэйвис, 77), Ито, Станишич (Йозуа Киммих, 46), Сапоко Ндиай (Ҳарри Кейн, 46), Конрад Лаймер, Павлович (Луис Диас, 46), Леон Горецка, Жамал Мусиала (Майкл Олисе, 46), Николас Джексон.

«Хайденхайм»: Рамай, Майнка, Ференбах, Буш, Шеппнер, Никлас Дорш (Зирслебен, 89), Беренс, Эрен Динкчи, Ибрагимович (Кербер, 81), Пирингер (Шиммер, 77), Буду Зивзивадзе (Кауфманн, 81).

Огоҳлантиришлар: Николас Джексон (45), Жонатан Та (72), Лаймер (85) — Рамай (45), Буш (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:38, 02.05.2026.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик