Кириш Регистрация
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия 0-2 Атлетико
02/05 21:00 Комо 0-0 Наполи
02/05 21:30 Арсенал 3-0 Фулхэм
02/05 21:30 Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта 0-0 Женоа
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ильдар Сакаев: "Хунук серия давом этмоқда, бу билан жаҳон рекордини урдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 11-турдан ўрин олган "Динамо" – "Машъал" учрашуви 3:1 ҳисобида якун топди. Ўйиндан кейин "Машъал" бош мураббийи Ильдар Сакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин ҳақида фикрингиз?
— Нима фикр билдириш мумкин? Хунук серия давом этмоқда, бу билан жаҳон рекордини урдик. Бошқа гапим йўқ. Яна озгина гапирадиган бўлсам, болаларча хатога йўл қўйиб голлар ўтказяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда 85 дақиқача чидаб бергандик. Бугун рақиб биринчи таймдаёқ масалани ҳал этди.

— "Машъал" ўзбек футболида ўзига хос жамоалардан бири. Бир нечта яхши футболчиларни тарбиялаб берган. Ҳозирги қийин вазиятдан жамоа қандай қилиб чиқиб кетади олади?
— Таркибда ўзгаришлар бўлади. Бошқа йўл кўрмаяпман. Клуб раҳбарияти ҳам бу фикримга қўшилса керак.

— Биринчи тайм ва иккинчи таймдаги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
— Эътибор берган бўлсангиз, биз баҳсни уч нафар ҳимоячи билан бошладик. 20-дақиқадан кейин тўрт нафар ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик. Икки нафар таянч ярим ҳимоячиси билан ҳаракат қилдик. Кўп энергия йўқотдик, йигитларга хато қилманглар деганимиз билан барибир хатолар бўляпти. Биз агрессив футболни унутиб қўйдик, курашларни ютмаяпмиз. Муаммолар кўп.

— Жамоада ўйин услуби бор. Балки ҳаммаси мавсумга тайёргарликдаёқ бошлангандир. Балки Игорь Суровни олиб келиниши хато бўлгандир?
— Мен бошқалар ҳақида гапира олмайман. Ҳар бир мураббийнинг жамоани мавсумга тайёрлаш ўз режаси бўлади. 11 тур ўтибдики, жамоа футбол ўйнашни билиши, бундай хатоларга йўл қўймаслиги керак бўлади. Биз оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Омад ҳам юз ўгиряпти.

— Македониялик футболчи ҳам кўринмай қолди.
— У жароҳат олган. Ҳозир тикланиш жараёнини ўтказяпти.

— Олдинда Кубок ўйинлари бошланади. Балки Кубок орқали жамоанинг руҳияти жойига тушар?
— Фақат ғалабалар орқали жамоани қийин ҳолатдан олиб чиқиб кетишимиз мумкин. 8 нафар футболчимизда жароҳат бор. Кубокда бор кучни ишга соламиз.

— "Машъал"нинг молиявий ҳолати қандай? Чунки охирги пайтларда ҳамма ўзбек футболидаги молия ҳақида гапирмоқда.
— Бу савол клуб раҳбариятига деб ўйлайман. Биз ҳам бошқа клублар билан бир хил ҳолатдамиз дея оламан.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:30, 02.05.2026.
Ўқилди: 265 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик