Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Килиан Мбаппе «эл-класико»ни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин.

Франциянинг Le Parisien нашрининг ёзишича, Мбаппенинг «эл-класико»да иштирок этиши катта сўроқ остида. У жаҳон чемпионатига тўлиқ тайёр ҳолда боришни истамоқда ва бу унинг асосий устувор вазифаси ҳисобланади.

Ла Лигада «Реал» ҳозирда «Барселона»дан 11 очкога ортда қолмоқда. Жамоалар ўзаро 10 майдан 11 майга ўтар кечаси майдонга тушади. Бу ўйиндан олдин «Барселона» «Осасуна»га қарши, «Реал» эса «Эспаньол»га қарши баҳс олиб боради.

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Франция терма жамоаси Мбаппе бошчилигида гуруҳ босқичида Сенегал, Ироқ ва Норвегияга қарши ўйнайди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:52, 02.05.2026.
Ўқилди: 1297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик