Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Энрике «Лорьян» билан ўйиндаги омадсизлик ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионатининг 32-тури доирасида «Лорьян»га қарши кечган ўйиндаги очко йўқотилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ҳар бир ўйин қийин кечади, лекин биринчи навбатда «Лорьян»нинг ўйинини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Бу жамоа футбол ўйнашга ҳаракат қиладиган жуда жасур жамоа экан. Баҳс оғир кечди. Менимча, биз ғалабага лойиқ эдик. Ютуқни қўлга киритиш учун етарлича имкониятлар яратдик, бироқ икки бор тўп дарвоза устунига тегди. Натижа билан келишишга мажбурмиз. Бу жуда аламли, чунки бизга бу уч очко керак эди. Энди бу «Ланс» учун имконият ва кўрамиз, уларда вазият қандай кечаркин», — дея Энрикенинг сўзларини келтирмоқда «ПСЖ» матбуот хизмати.

«ПСЖ» 70 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоа иккинчи ўринда бораётган «Ланс»дан 6 очко олдинда.

Киритилди: 10:12, 03.05.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик