Кириш Регистрация
01/09 00:00 Астон Вилла 0-1 Арсенал
01/09 00:30 Барселона 5-2 Райо Вальекано

Ферран Торрес «Осасуна» билан ўйиндаги голи ва жамоадаги рақобат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес «Осасуна» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. 26 ёшли футболчи учрашувнинг 62-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 86-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

«Жамоамиз ой сайин кучайиб бормоқда. Шахсан ўзим ҳам ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳужумчи учун гол уриш жуда муҳим — охирги пайтларда буни яхшироқ уддалаяпман. Бугун вингер позициясида майдонга тушдим, лекин ўзимни қулай ҳис қилдим. «Барса»да рақобат жуда кучли», — деди Торрес ўз интервьюсида.

Ферран охирги тўртта баҳсда ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди. Бунгача у кетма-кет 15 та ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олмай келаётган эди.

Киритилди: 10:36, 03.05.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик