Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Роппа-роса 10 йил олдин «Лестер» АПЛ чемпионига айланган эди

Баҳо:
+ | -

Бундан роппа-роса ўн йил аввал «Лестер» расман рақиблари учун етиб бўлмас масофага чиқиб олди ва чемпионликни расмийлаштирди. Бу воқеа «Тоттенхэм» 36-турнинг сўнгги ўйинида «Челси» билан баҳсда икки очко йўқотганидан сўнг юз берди. Натижада «шпорлар» ўзи ҳам дуранг ўйнаган «Лестер» билан орадаги 7 очколик фарқни қисқартира олишмади.

Ўша вақтда, чемпионат якунига икки тур қолганида Клаудио Раньери жамоасида 77 очко, «Тоттенхэм»да эса 70 очко мавжуд эди. Таъкидлаш жоизки, «шпорлар» якунда ҳатто иккинчи ўринни ҳам сақлаб қола олишмади — уларни азалий рақиблари «Арсенал» қувиб ўтди. «Тоттенхэм» бугунги кунда ҳам АПЛда (келаси мавсумда ҳам у ерда қолишига кафолат бўлмаса-да), «Лестер» эса учинчи дивизионга тушиб кетди...

Киритилди: 12:40, 03.05.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик