Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Гейнрихнинг ягона голи «Актобе»ни йирик ҳисобдан қутқара олмади

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг "Актобе" клуби Европа лигасининг плей-офф босқичи жавоб ўйинида Киевнинг "Динамо"си йирик ҳисобда имкониятни бой берди ва ушбу мавсумдаги еврокубоклар мавсумига якун ясади. Ўз майдонида 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган Никитенко шогирдлари, Киевдаги ўйинда 1:5 ҳисобида ютқазишди.

Актобеликларнинг ягона голи эса Александр Гейнрих ҳисобига ёзилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи ўзи ишлаган пенальтини ўзи голга айлантирди. 38-дақиқада белгиланган пенальтидан зарбани Саша дарвозанинг ўртаси бўйлаб йўналтирди.

Гейнрих ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар тўп сурган бўлса, Темур Кападзе 72-дақиқада алмаштирилди.

"Актобе"да Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш учун кичик бир эҳтимолий имконият бор. Еврокубоклардан 2 йилга четлаштирилган "Фенербахче"нинг бўш қолган ўрнига қўшиладиган жамоа қуръа орқали аниқланади. "Актобе" каби Европа лигасининг плей-офф босқичида мағлубиятга учраган 31 жамоадан бири мана шундай имтиёзли йўлланма соҳибига айланади. Қуръа эртага соат 12:00 (Тошкент вақти билан)да ташланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:46, 29.08.2013.
Ўқилди: 5858 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик