Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Чех «Челси» мухлисларининг клуб натижаларидан норозилиги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ дарвозабони Пётр Чех лондонликларнинг жорий мавсумдаги натижаларидан мухлисларнинг кўнгли тўлмаётгани борасида ўз фикрини билдирди.

«Клубнинг мероси совринлар ютишдан иборат эди. Шундай экан, агар охирги 15 йил ичида жамоага мухлислик қила бошлаган исталган ишқибозни олсангиз, улар кўрган нарса фақат муваффақиятлар бўлган. Сизда муваффақиятсиз давр бошланса ва лигадаги ўрнингиз юқори бўлмаса, албатта, мухлислар буни ҳис қилишади.

Ишқибозлар бу борада саволлар беришни бошлашади ва менимча, клуб айни дамда айнан шундай вазиятда турибди», — деди Чех The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирги вақтда «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 34 турдан кейин 48 очко жамғариб, тўққизинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 16:36, 03.05.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик