Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Ковентри" "Ювентус" футболчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Фрэнк Лэмпард қўл остида АПЛга чиққан «Ковентри» янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа «Ювентус»га бельгиялик ҳужумчи Луи Опенданинг трансфери борасида сўров юборди, деб хабар бермоқда TransferFeed Италия ОАВларига таяниб.

Бир ой олдин хабар берилганидек, «Ювентус» шартнома шартларига кўра ушбу футболчини «РБ Лейпциг»дан сотиб олишга мажбур бўлган эди ва ўшандаёқ Опенда жамоасини ўзгартириши мумкинлиги маълум эди.

«Ювентус» бельгиялик футболчини нафақат сотишга, балки ижарага беришга ҳам тайёр. Бунда сотиб олиш ҳуқуқи ёки сотиб олиш мажбурияти билан боғлиқ вариантлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи «кекса синьора» сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 19:57, 03.05.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик