Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Анвар Ғофуров: «Аслида футболчиларимизга айнан гол урган ўйинчига яқинроқ ўйнаш бўйича тавсиялар берилган эди»

Баҳо:
+ | -

"Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров Суперлиганинг 11-тури доирасида бўлиб ўтган "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрини билдириб ўтди.

"Бугун чемпионлик учун курашаётган, кучли таркиб ва аниқ ўйин услубига эга жамоага қарши майдонга тушдик. Учрашув қийин бўлишини олдиндан билган эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиздан сўнг рақиб ўйин темпини оширди. Айниқса, захирадан тушган футболчилари орқали босимни кучайтиришга ҳаракат қилишди ва маълум даражада бунга эришишди. Бу, албатта, уларнинг кучли таркиби ва шаклланган ўйин услубига эга эканидан далолат.

Иккинчи бўлимда рақиб етарлича вазиятлар яратди. Биз эса асосан қарши ҳужумлар орқали имкониятлардан фойдаланишга интилдик, аммо кўплаб ҳужумларимиз якунига етмади. Афсуски, ўйин сўнгида қўшиб берилган дақиқаларда бурчак зарбасидан гол ўтказиб юбордик. Аслида, айнан гол урган футболчига яқинроқ ўйнаш бўйича тавсиялар берилган эди — у захирадан тушган, кучга тўла ва бўйи баланд футболчи эди. Бироқ вазиятда эътибор етарли бўлмади.

Умуман олганда, ҳар икки жамоа ҳам охиригача курашди ва дуранг натижа қайд этилди. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз", — деди Анвар Ғофуров.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 22:40, 03.05.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик