Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Синнер Мадридда чемпион бўлди ва кетма-кет бешта Masters турнирида ғалаба қозонган илк теннисчига айланди

Баҳо:
+ | -

Италиялик Янник Синнер Мадридда ўтган профессионал теннисчи эркаклар (ATP) ўртасидаги Masters сериясига кирувчи турнир финалида германиялик Александр Зверевни мағлубиятга учратди.

Турнирда 1-рақам остида сараланган Синнер 2-рақамли Зверев устидан 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Синнер учун бу Masters туркумидаги кетма-кет бешинчи чемпионлик бўлди. У ушбу мусобақалар жорий этилган 1990 йилдан бери бундай натижага эришган илк теннисчи бўлиб тарихга кирди. Бунгача сербиялик Новак Жокович (уч марта) ва испаниялик Рафаэль Надаль (бир марта) кетма-кет тўрттадан турнирда ғолиб чиққан эди. Италиялик спортчи жорий мавсум бошидан буён ўтказилган барча тўртта Mastersда (Индиан-Уэллс, Маями, Монте-Карло ва Мадрид) зафар қучди. Мавсум бошидан бери кетма-кет учта шундай турнирда ғалаба қозониш фақат Жоковичга (2015 йилда) насиб қилган эди.

Синнернинг Мастерслардаги мағлубиятсиз серияси ўтган йил охирида Париждаги турнирдан бошланган. У ушбу тоифадаги мусобақаларда жами 28 та ўйинда кетма-кет ғалаба қозонди – бу тарихдаги учинчи кўрсаткичдир. Ундан кўпроқ натижани фақат Жокович (31) ва Рожер Федерер (29) қайд этган. Синнер сўнгги бор Шанхай Masters турнирида нидерландиялик Таллон Гриксперга қарши баҳсда жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмаган ва мусобақани тарк этган эди.

Эндиликда Синнернинг ҳисобида тақвимдаги тўққизта Mastersдан саккизтасининг бош соврини бор. Рим турнири у ҳали ғолиб бўлмаган ягона мусобақа бўлиб турибди. Агар у Италия пойтахтида ҳам зафар қучса, Жоковичдан кейин барча Masters мусобақаларида қучган иккинчи теннисчига айланади. Бунинг учун у жорий ёки келаси мавсумда ғалаба қозониши лозим, чунки 2028 йилдан тақвимга Саудия Арабистонида ўтадиган ўнинчи Masters ҳам қўшилади.

Рим турнири жорий йилнинг тупроқ қопламасидаги сўнгги йирик мусобақаси бўлади ва у 6-17 май кунлари ўтказилади. Ўтган мавсумда Синнер у ерда финалга қадар етиб бориб, Карлос Алкарасга имкониятни бой берган эди, бироқ испаниялик теннисчи жароҳати туфайли бу йилги баҳсларни ўтказиб юборади.

Янник Синнер 24 ёшда, жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланади. Ҳисобида 28 та ATP унвони бор. “Катта дубулға” туркумидаги турнирларда тўрт бор ғолиб чиққан: Aus Open (2024, 2025), US Open (2024) ва “Уимблдон” (2025).

Александр Зверев эса 29 ёшда, ATP рейтингида учинчи ўринда. Фаолияти давомида 24 та ATP турнирида ғолиб чиққан. Уч бор “Катта дубулға” финалида ўйнаган, шунингдек, Токио олимпиадаси чемпиони.

Мадрид Masters турнири нуфузи бўйича фақат “Катта дубулға” ва якуний ATP турниридан кейин туради. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 8,2 миллион евродан ортиқни ташкил этди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:33, 03.05.2026.
Ўқилди: 276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик