Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Реал» Ла Лигада 11 та ўйиндан иборат нохуш сериясига чек қўйди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лигада узоқ кутилган «қуруқ» ўйинни ўтказди. Альваро Арбелоа шогирдлари иккинчи бўлимда Винисиус Жуниор томонидан йўлланган иккита аниқ зарба эвазига «Эспаньол» устидан сафарда ғалаба қозонишди (2:0).

«Қаймоқранглилар» учун бу чемпионат доирасида қарийб уч ой ичида гол ўтказиб юборилмаган илк баҳс бўлди — жамоа охирги марта 8 февраль куни «Валенсия»ни худди шундай ҳисобда мағлуб этганда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди.

Мавсум якунланишига тўртта тур қолганда «Реал» пешқадам «Барселона»дан 11 очко ортда қолмоқда. Кейинги турда жамоалар ўзаро тўқнаш келишади — «кўк-анорранглилар» ғалаба ёки дуранг қайд этган тақдирда муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишади.

Киритилди: 08:38, 04.05.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик