Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма 1-0 Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм 2-0 Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль 1-1 Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм 3-0 Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Нодирбек Абдусатторов: “Магнус ҳар сафар менга қарши ўйинда кечикиб келади”

Баҳо:
+ | -

Магнус Карлсен ва Нодирбек Абдусатторов ўртасидаги 3-тур баҳси дуранг билан якунланди. Ўйиндан сўнг ҳамюртимиз учрашув тафсилотлари ва Магнуснинг “психологик ўйинлари” ҳақида гапириб берди.

Нодирбек ўйинни шундай таърифлади:

“Бу жуда юқори сифатли партия бўлди. Балки томошабоп бўлмагандир, лекин жуда мустаҳкам ўйнадик. Магнус дебютда кутилмаган Qc2 юриши билан мени ҳайрон қолдирди. Очиғини айтсам, ўйин бироз сокин ва зерикарли кечди, бироқ элита даражасидаги шахмат кураши мана шундай бўлади.”

Турнирнинг қизиқ нуқтаси Магнус Карлсеннинг ўйинга деярли ўн дақиқа кечикиб келгани бўлди. Нодирбек бунга хотиржам муносабат билдирди:

“У менга қарши ўйнаганда доим шундай қилади. Вайзенхаусда ҳам тур бошланиб бўлганидан кейин келган эди. Лекин бу мени заррача ҳам ҳаяжонга солмай қўйган. Унинг одатларини, нарсаларга бўлган муносабатини яхши биламан. Бу унинг танлови, бундай одатларига шунчаки эътибор бермайман.”

Нодирбек ҳозирги спорт формаси ҳақида гапирар экан, кечаги ўйиндаги хатосини эслаб ўтди:

“Ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин кечаги ўйин мени ҳали ҳам қийнаяпти. Камида икки марта ютуқли позицияга чиқиб, ғалабани қўлдан чиқардим. Rxf7 юриши барча устунлигимни йўққа чиқарди. Бор-йўғи 7 та турдан иборат турнирда бундай имкониятлардан фойдалана олмаслик жуда аламли.”

4-тур баҳслари бугун 18:00 да бошланади.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 11:42, 04.05.2026.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик