Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Слот «МЮ»дан учралган мағлубият сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 35-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс якунлари ҳақида тўхталди. Учрашув мерсисайдликларнинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

«Биз рақибнинг кучли томонларини назорат қила олмадик. Биз бу жиҳатларни билардик, улардан иккитаси — стандарт вазиятлар ва қарши ҳужумлардир. Биринчи голни стандартдан ўтказиб юбордик. Иккинчи голга келадиган бўлсак, «Юнайтед»га қарши ўйинда майдоннинг қайси қисмида тўпни йўқотиш мумкин эмаслигини тушуниш керак», — дея Слотнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

«Биз 0:2 ҳисобини тенглаштиришга муваффақ бўлдик, бироқ одатда содир бўладиган ҳолат такрорланди — бир лаҳзага диққатни йўқотдик ва шу заҳоти гол ўтказиб юбордик», — дея жамоа ўйинидаги такрорий муаммоларга эътибор қаратди мутахассис.

Ушбу ўйиндан сўнг «Ливерпуль» 58 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, «Манчестер Юнайтед» эса 64 очко билан учинчи поғонага жойлашган.

Киритилди: 13:20, 04.05.2026.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик