Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Невилл «Ливерпуль»нинг трансфер сиёсатини кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Гари Невиллнинг фикрича, жорий мавсумда «Ливерпуль» жамоасини селекция ишлари панд берди. 35-турдан сўнг «қизиллар» АПЛ турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

«Мавсум бошида биз уларни биринчи ёки иккинчи ўринга қўйгандик. Улар Фримпонг Трентнинг ўрнини эгаллашини, Керкез эса Робертсоннинг ўрнини босишини исташганди. Салоҳдан ўтган йилги натижаларини бу йил ҳам такрорлашини кутишганди. Улар Экитике ва Исак иккаласи биргаликда 60 та гол уради, Виртц эса чап қанотдан марказга кўчиб, фурор кўтаради деб ўйлашганди.

Бироқ бу режалар амалга ошмади. Селекция муваффақиятсиз чиқди, бунинг устига жароҳатлар ҳам қўшилди. Улар ўтган мавсумдан бери ёши катта футболчиларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо жамоага келиб қўшилганлар, Экитикедан ташқари, ўйинга киришиб кета олишмади», — деди Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси.

Киритилди: 13:24, 04.05.2026.
Ўқилди: 465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик