Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Барелла: «Олдинда бизни яна бир финал кутмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси Николо Барелла «Парма» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу муваффақият «нерадзуррилар»га А Серия якунланишига 3 тур қолганда чемпионликни тақдим этди.

«Албатта, биз бахтлимиз! Мавсум бошида айтганимиздек, бу бизнинг асосий мақсадимиз эди. Олдинда яна бир мақсад турибди — унга бир ҳафтадан сўнг эришишимиз мумкин. Бу осон бўлгани йўқ, лекин ҳозир ушбу лаҳзалардан завқ олмоқчимиз.

Бу футбол ва ҳаёт — уларда қийин даврлар бўлиб туради. Масалан, ўтган мавсумда совринларга жуда яқин келгандик, аммо якунда қуруқ қолдик. Ҳаётда муваффақиятсизликдан сўнг доимо қайта қад тиклаш керак. Жамоадошларим ва мураббийлар штабига раҳмат айтмоқчиман — улар мени қийин дамларда қўллаб-қувватлашди, мен эса боримни беришга ҳаракат қиляпман.

Доим айтганман: майдонда хато қилиш мумкин, аммо бу жамоа ҳеч қачон бир бутун бўлиш иштиёқини йўқотмаган. Биз доим боримизни бериб ўйнадик. Ғалаба қозониш ёки ютқазиш мумкин, лекин мен йигитлар билан фахрланаман», — деди Николо Барелла DAZN Italia эфирида.

Эслатиб ўтамиз, агар «Интер» 13 май куни Италия Кубоги финалида «Лацио»ни мағлуб этса, мавсумни «олтин дубль» билан якунлаши мумкин.

Киритилди: 13:30, 04.05.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик