Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Хави Россияда ишламайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ устози Хави Эрнандеснинг ишлари билан шуғулланувчи AC Talent агентлиги испаниялик мутахассиснинг Россияда ишлашга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Хави РПЛда ишлаш вариантларини кўриб чиқяптими? Йўқ, у Россияда ишлаш вариантларини кўриб чиқмаяпти», — деди агентлик вакили Sport24 нашри билан суҳбатда.

Хави 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг ёзига қадар «Барселона»ни бошқарган эди. Унинг қўл остида «кўк-анорранглилар» Испания чемпиони бўлишди ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритишди. Каталония клубидан кетганидан сўнг Хави ҳеч қаерда ишламади.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис 2019 йилдан 2021 йилгача Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасини ҳам бошқарган.

Киритилди: 15:52, 04.05.2026.
Ўқилди: 802 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик