Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси клубга «Барселона» форвардини сотиб олишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч клуб «Барселона» форварди Роберт Левандовскини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқиши керак деб ҳисоблайди.

Краучнинг фикрича, «Ливерпуль»нинг ҳужум чизиғида жиддий муаммолар мавжуд: Александер Исак жароҳати сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди, Уго Экитике эса ахилл пайи узилиши туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Муҳаммад Салоҳнинг жамоани тарк этиши ҳужумдаги вазиятни янада оғирлаштирди.

«Бу «Ливерпуль» учун яхши харид бўлган бўларди. У — дунё даражасидаги ўйинчи. Ҳа, у ёш эмас, лекин ҳали ҳам натижа кўрсатишга қодир», — дея Краучнинг сўзларини келтиради Four-Four-Two нашри.

37 ёшли ҳужумчининг Каталония клуби билан шартномаси 30 июнга қадар амал қилади ва ҳозирча томонлардан ҳеч бири уни узайтириш борасида эълон бергани йўқ.

Киритилди: 15:56, 04.05.2026.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик