Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"Брайтон" бош мураббийи бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг «Брайтон» клуби бош мураббий Фабиан Хюрцелер билан амалдаги келишувни узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, «чайкалар» раҳбарияти 33 ёшли германиялик мутахассиснинг ишидан тўлиқ қаноат ҳосил қилмоқда. Леверкузеннинг «Байер» клуби томонидан бўлаётган қизиқишларга қарамай, томонлар янги узоқ муддатли шартнома борасида келишувга эришган ва барча зарур ҳужжатларни имзолаб бўлишган. Тез орада клуб бу ҳақда расмий баёнот бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Фабиан Хюрцелер 2024 йилнинг июль ойидан буён «Брайтон»ни бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида жамоа унинг қўл остида жами 85 та ўйин ўтказиб, 37 ғалаба, 24 дуранг ва 24 мағлубият қайд этди.

Айни пайтда «Брайтон» АПЛнинг 35-туридан сўнг турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 19:24, 04.05.2026.
Ўқилди: 742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик