Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Украина терма жамоасини италиялик мураббий қабул қилиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Андреа Мальдера Украина терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбанинг хабарига кўра, келишувни расмийлаштириш жараёни якуний босқичда. Мальдера аввал ҳам терма жамоа штабида техник ривожланиш бўйича мураббий сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у «Милан»да ўйинлар таҳлилчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи, «Брайтон» ҳамда 2026 йилнинг февралида тарк этган «Марсель» клубларида ёрдамчи мураббий лавозимларида ишлаган.

Украина терма жамоаси ўтиш ўйинларида Швецияга имкониятни бой бериб, Жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлган эди. Сўнгги 3 йил давомида жамоани Сергей Ребров бошқариб келаётганди.

Киритилди: 09:08, 05.05.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик