Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Интер» президенти: «Бастони «Барселона»га ўтадими? Ҳаммаси футболчининг хоҳишига боғлиқ»

Баҳо:
+ | -

«Интер» президенти Жузеппе Маротта жамоа ҳимоячиси Алессандро Бастонининг келажаги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Барселона» томонидан қизиқиш борлигини инкор этмайман, бироқ ҳозирча бу шунчаки юзаки қизиқиш холос. Биз доимо айтганимиздек, футболчи фақат ўзи кетиш истагини билдирган тақдирдагина жамоани тарк этади. Айни дамда у бизнинг ўйинчимиз, у қолишни истайди ва биз ундан мамнунмиз», — дея функционернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.

Бастони 2017 йилдан бери «Интер» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 27 ёшли италиялик ҳимоячи барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқдалар.

Киритилди: 11:05, 05.05.2026.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3916]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3510]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2598]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2270]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2060]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2047]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1958]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1784]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1733]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1503]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик