Каталониянинг «Барселона» клуби «Борнмут»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Эли Крупини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, клуб шу ёздаёқ Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкин бўлган футболчи учун курашишга тайёр. «Барселона» скаутлари Крупини ҳали «Лорьян»да ўйнаб юрган вақтлариданоқ кузатиб келишган ва унинг ўйинидан ижобий таассурот олишган.
Бироқ, ёш француз учун курашда «Барселона» жиддий рақобатга дуч келади. Крупига шунингдек «Арсенал», «Ливерпуль», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи «Борнмут» сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.













