Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Эмери "Реал" шорт-листида

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг испаниялик бош мураббийи Унаи Эмери Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Эмерининг «Астон Вилла» билан узоқ муддатли шартномаси бўлишига қарамай, айрим манбалар мураббий ўз ватанидаги янги чорловга қизиқиш билдириши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Шунингдек, Эмерининг қарорига «Астон Вилла»даги молиявий чекловлар ҳам таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Унаи Эмери Бирмингем клубини 2022 йилдан бери бошқариб келмоқда. Мутахассис жамоага келганидан сўнг нафақат уни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолди, балки қисқа вақт ичида янги даражага олиб чиқди. Эмери қўл остида «арслонлар» бирорта ҳам еврокубок мавсумини ўтказиб юборишмади. Ҳозирда «Астон Вилла» келаси мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

Киритилди: 16:06, 05.05.2026.
Ўқилди: 318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик