Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Хёнесс: «Мен Лаймерни қадрлайман, лекин у Кейн эмас»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» бошқарув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс ҳимоячи Конрад Лаймер билан шартномани узайтириш имкониятлари ҳақида ўз фикрини билдирди. Аввалроқ Германия гранди футболчининг юқори молиявий талабларини қондиришга тайёр эмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

«Конни — мен жуда юқори баҳолайдиган ўйинчи, лекин у Марадона ҳам, Кейн ҳам эмас. У каби футболчилар, ҳатто жуда яхши маош олаётган бўлсалар ҳам, маълум чегаралар борлигини тан олишлари керак», — деди Хёнесс DAZN нашрига берган интервьюсида.

Лаймер 2023 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу мавсумда 28 ёшли австриялик футболчи барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Лаймернинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Transfermarkt портали футболчини 32 миллион еврога баҳолаган. Эслатиб ўтамиз, «Бавария» навбатдаги учрашувини 9 май куни «Вольфсбург»га қарши ўтказади.

Киритилди: 16:08, 05.05.2026.
Ўқилди: 274 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик