Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Атлетико» 10 йилдан буён ЕЧЛ финалига чиқа олмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» ўн йилдан бери Чемпионлар лигаси финалига чиқа олмаяпти.

Диего Симеоне бошчилигидаги жамоа ярим финалнинг жавоб учрашувида сафарда «Арсенал»га имкониятни бой берди (0:1, биринчи ўйин – 1:1).

Мадрид клуби охирги марта 2016 йилда ЕЧЛ финалида ўйнаган эди — ўшанда улар худди 2014 йилдагидек (1:4) «Реал»га мағлуб бўлишганди (1:1, пенальтилар бўйича – 3:5). Шунингдек, «Атлетико» 1974 йилги Европа чемпионлари кубоги финалида ҳам «Бавария»га (0:4) имкониятни бой берган. «Матрасчилар» ҳали бирор марта ушбу нуфузли совринни қўлга кирита олишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Симеоне жамоани 2011 йилдан бери бошқариб келмоқда. 2016 йилги финалдан кейин жамоа 2017 йилда ярим финалгача етиб борган ва ўшанда ҳам «Реал»га мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган эди.

Киритилди: 02:32, 06.05.2026.
Ўқилди: 198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик