«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн деярли бутун фаолиятини Испанияда ўтказган бўлса-да, на Чемпионлар лигасида ва на Ла Лигада ғолиб чиқа олди.
Бугун Мадрид клуби Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида «Арсенал»га имкониятни бой берди (0:1, биринчи ўйин – 1:1) ва мавсумни совринсиз якунлади. 35 ёшли франциялик футболчи ёзда МЛСнинг «Орландо Сити» жамоаси аъзосига айланади.
Антуан 2009 йилдан 2014 йилгача «Реал Сосьедад» шарафини ҳимоя қилиб, юқори даражадаги турнирларда соврин юта олмаган (фақат 2009/10 йилги мавсумда Сегунда ғолиби бўлган).
«Атлетико» сафида у 2014–2019 ва 2021–2026 йиллар давомида тўп сурди. Бу вақт оралиғида у Европа лигаси (2017/18), Испания Суперкубоги (2014) ва УЕФА Суперкубогида (2018) зафар қучди.
2019 йилдан 2021 йилгача футболчи «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб (кейинги икки мавсумни «Атлетико»да ижарада ўтказди), каталонияликлар билан фақатгина бир бор Испания Кубогида (2020/21) ғолиб чиқди.
Франция терма жамоаси таркибида эса Гризманн 2018 йилги жаҳон чемпиони ва 2020/21 йилги Миллатлар лигаси ғолибига айланган.













