Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«МЮ»нинг бир гуруҳ мухлислари марҳум Диогу Жотани ҳақорат қилишди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» мухлисларининг бир қисми «Ливерпуль» билан ўйин олдидан Диогу Жотанинг вафоти устидан кулишди.

3 май куни «МЮ» ўз майдонида АПЛнинг 35-тури доирасида «қизиллар»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, ўйин олдидан «Юнайтед» ишқибозларининг кичик бир гуруҳи «Ливерпуль» ва Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси ҳақида ҳақоратли қўшиқ куйлашган. Эслатиб ўтамиз, Жота ўтган ёзда акаси билан бирга ЙТҲ (автоҳалокат) натижасида ҳалок бўлган эди.

Тахминан беш кишидан иборат гуруҳ «Олд Траффорд» стадионига қараб кетаётиб, «Жота ўлди, хайр-хайр» дея ҳайқиришган. Ушбу ҳолат камераларга муҳрланган. «МЮ»нинг бошқа мухлислари видеодаги шахслардан ўзларини узоқ тутишган ва клубни уларга ўйинларга ташриф буюришни тақиқлашга чақиришган.

Кейинчалик, ўйин давомида «Манчестер Юнайтед» мухлисларининг анча катта қисми 20-дақиқада «Ливерпуль» ишқибозлари томонидан Жота хотирасига бағишлаб бошланган олқишлар дақиқасига қўшилишди.

Киритилди: 02:58, 06.05.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик