Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Ювентус» ҳимоячиси ўз келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» марказий ҳимоячиси Федерико Гатти ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Италиялик футболчига Премьер-лигадан жиддий қизиқиш бор: инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, унга «Эвертон», «Астон Вилла», «Фулхэм» ва «Кристал Пэлас» жамоалари даъвогарлик қилмоқда.

Шу билан бирга, манбанинг қўшимча қилишича, 27 ёшли футболчининг ўзи Англияга кетиш иштиёқида эмас — у ё «Ювентус»да қолишни, ёки А Сериянинг бошқа бирор клубига ўтишни афзал кўрмоқда.

Ўтган ёзда Гатти билан «Наполи», қишда эса «Милан» қизиққан эди. Миш-мишларга кўра, «кекса синьора» ўз ўйинчисини сотиш орқали 20 миллиондан 25 миллион еврогача маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 09:11, 06.05.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик