Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Артета «Атлетико»га қарши ўйин таркибини қандай танлаганини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши кечган жавоб учрашуви учун таркиб танлови ҳақида тўхталиб ўтди. «Канонирлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, сўнгги 20 йил ичида илк бор финалга йўл олди. Лондондаги баҳснинг 44-дақиқасида Букайо Сака томонидан киритилган гол қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилди.

«Таркиб танлаш жуда қийин бўлди. Мен турли вариантларни кўриб чиқдим, лекин якунда ички сезимимга таяниб, айнан шу таркибда тўхташ кераклигини ҳис қилдим. «Фулхэм» билан бўлган аввалги ўйинда кўрганларим менга жуда маъқул келганди. Муҳим футболчиларни асосий таркибдан ташқарида қолдириш доим қийин — уларнинг барчаси майдонга илк дақиқалардан тушишни истайди», — деди Артета матбуот анжуманида.

Киритилди: 09:26, 06.05.2026.
Ўқилди: 220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик