Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Тони Кроос «Реал» тузилмасида фаолият юритади

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос «қироллик клуби»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги MadridXtra аккаунти хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, германиялик собиқ футболчи «қаймоқранглилар» тузилмасида иш бошлайди. Кроос клуб ичидаги стратегик қарорлар бўйича маслаҳатчи лавозимини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос футболчилик фаолияти давомида 2014 йилдан 2024 йилгача Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилган. Немис футболчиси «қироллик клуби» билан биргаликда тўрт бор Испания Ла Лигаси чемпиони бўлган, шунингдек, беш марта УЕФА Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган. Германия терма жамоаси сафида Тони 114 та учрашув ўтказиб, 17 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 11:10, 06.05.2026.
Ўқилди: 214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик