Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

«Наполи»да Хёйлунднинг келажаги борасида баёнот берилди

Баҳо:
+ | -

Даниялик ҳужумчи Расмус Хёйлунд доимий асосда «Наполи» ўйинчисига айланади. Бу ҳақда клуб спорт директори Жованни Манна маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, неаполликлар 23 ёшли ҳужумчини ўтган йилнинг сентябрь ойида «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олган эди.

«Ҳеч қандай шубҳа йўқ Расмус Хёйлунд «Наполи»да қолади. Агар Чемпионлар лигасига йўлланма олсак, бизда уни «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олиш мажбурияти бор, бироқ у бу шартдан қатъи назар, бизнинг режаларимизга киради», — дея мутасаддининг сўзларини келтиради Manchester United Forever.

«Наполи» таркибида Хёйлунд барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 41 та ўйинда майдонга тушди, 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, «Наполи»нинг навбатдаги учрашуви 11 май куни «Болонья»га қарши бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:44, 06.05.2026.
Ўқилди: 557 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик