Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Хави «Челси»ни бошқармоқчи, аммо бир муаммо бор

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Англия Премьер-лигасида ўз кучини синаб кўрмоқчи. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, «Челси» аллақачон Хавининг атрофидагилар билан алоқага чиққан.

Таъкидланишича, мураббийнинг ўзи жамоани қабул қилиб олишга тайёр, бироқ айни дамда у «кўклар»нинг номзодлар рўйхатида биринчи ўринда эмас. Манбага кўра, пойтахт клуби биринчи навбатда Хаби Алонсо, Марку Силва ва Андони Ираола номзодларини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ «Челси» жамоани атиги бир неча ой бошқарган Лиам Росиньорни истеъфога чиқарган эди. АПЛнинг 35 тури якунларига кўра, «пенсионерлар» 48 очко билан турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Киритилди: 16:20, 06.05.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик