Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

«Челси» ҳимоячиси Уэсли Фофана «Барселона»га таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Челси» клуби ҳимоячиси Уэсли Фофана номзоди Испаниянинг «Барселона» жамоаси томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, яқинда футболчининг вакиллари унинг хизматларини «Барселона»га таклиф қилишган. Испания клуби бўлажак трансфер ойнаси олдидан воқеалар ривожининг турли сценарийларини ишлаб чиқмоқда. Сўнгги ҳафталарда «Барселона» вакиллари ва футболчининг атрофидагилар ўртасида потенциал келишув қанчалик амалга ошиши мумкинлигини баҳолаш мақсадида музокаралар олиб борилган.

«Челси» футболчининг кетишига қарши эмас, бироқ клуб фақат бонусларсиз камида 30 миллион евро миқдоридаги таклиф тушган тақдирдагина трансферга розилик беришга тайёр. «Барселона» раҳбарияти эса, ўз навбатида, келишувнинг бошқача кўринишини — кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 17:00, 06.05.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик