Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Олич «ПСЖ»га қарши жавоб учрашувидан нималар кутаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Бавария» клуби собиқ футболчиси Ивица Олич Чемпионлар лигаси 1/2 финалидан ўрин олган Мюнхен жамоаси ва Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клублари ўртасидаги бўлажак жавоб ўйини ҳақида гапирди.

Учрашув бугун, 6 май куни бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда «ПСЖ» ўз уйида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

«Ушбу ўйин учун Мюнхенга келганимдан жуда хурсандман. «Бавария» ва «ПСЖ» ўртасидаги биринчи ўйинда жуда кўп голлар урилди, бу мухлислар учун албатта қизиқарли бўлди. Ҳар икки жамоа таркибида исталган ўйин тақдирини ҳал қила оладиган кўплаб ажойиб футболчилар бор.

Бу ерда фаворит йўқ, ҳатто «ПСЖ»нинг битта тўп фарқи билан олдинда бораётгани ҳам ҳеч нарсани англатмайди. «Бавария» ҳам, «ПСЖ» ҳам финалга чиқишга қодир», — деди Олич.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхендаг баҳс Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланиши кутилмоқда.

Киритилди: 17:09, 06.05.2026.
Ўқилди: 171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик