Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Палмер «Манчестер Юнайтед»га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Коул Палмер шу ёзда «Челси»ни тарк этиши мумкин. Daily Mail нашри хабарига кўра, футболчи ёзги трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед»га ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

Бироқ, воқеаларнинг бундай ривожи ҳали ҳам кам эҳтимолли бўлиб қолмоқда. Чунки «қизил иблислар» шу ёзда футболчининг трансфери бўйича таклиф билан чиқишлари даргумон. «Челси» ичидаги манбалар Daily Mail нашрига клубнинг позицияси қатъий эканлигини билдиришган: Лондон клуби Палмер бўйича ҳар қандай таклифни рад этади ва у ёзги трансфер ойнасида ҳеч қаерга кетмайди.

Эслатиб ўтамиз, Коул Палмер Манчестерда туғилган ва гарчи «Манчестер Сити» академиясида таҳсил олган бўлса-да, болалигидан «Манчестер Юнайтед» мухлиси ҳисобланади.

Киритилди: 17:31, 06.05.2026.
Ўқилди: 361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик