«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Бекер Италияга қайтишга яқин турибди. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, бразилиялик голкипер «Ювентус» билан 2029 йил ёзигача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Унинг Турин клубидаги маоши мавсумга беш миллион еврони ташкил қилади.
Энди «Ювентус» Алиссоннинг трансфери борасида «Ливерпуль» билан келишиш устида ишламоқда. «Қизиллар» дарвозабонни қўйиб юбориш-юбормаслик борасида ҳали якуний қарорга келишмаган. Томонлар музокаралар олиб бормоқда.
Жорий мавсумда Алиссон Бекер «Ливерпуль» сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 36 та гол ўтказиб юборди ва 13 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган













