Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Руни Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимида қолиш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Уэйн Руни Майкл Кэррикнинг келгуси мавсумда ҳам «қизил иблислар» бош мураббийи сифатида қолиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

«Ҳа, ўйлашимча, бу фақат вақт масаласи. Сабаби у ёш инглиз йигити ва баъзида кўпчиликнинг наздида бу ҳамиша ҳам тўғри ёндашув деб ҳисобланмайди. Бироқ Майкл Кэррик — ақлли инсон, у ҳақиқатан ҳам яхши мураббий. Менимча, у агар ҳамма нарсани тўғри бажарса, ушбу жамоани келгуси мавсумда ва балки ундан ҳам узоқроқ вақт давомида бошқариши мумкин», — деди Руни ўз подкастида.

Майкл Кэррик шу йилнинг 13 январида «Манчестер Юнайтед» бошқарувини қўлга олган эди. Ҳозирда унинг қўл остида жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва келаси мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилган

Киритилди: 19:19, 06.05.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик