Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Арсенал» Микель Артетага янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда — Романо

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббий Микель Артетага жорий ёзда янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Қарор жамоа мавсумни қандай якунлашидан қатъи назар, март ойидаёқ қабул қилинган.

Айни пайтда Артета совринлар учун курашга эътибор қаратган ва клуб лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда, музокараларни кутаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо «Х» ижтимоий тармоғида маълум қилди.

5 май куни «Арсенал» Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида Мадриднинг «Атлетико» клубини мағлуб этди ва икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди. Финалда лондонликлар «Бавария» — «ПСЖ» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Артетанинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган. Англия Премьер-лигасининг 35 туридан сўнг «Арсенал» 76 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:34, 06.05.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик