Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Украина кубоги. «Чернигов» финалгача атиги 2 та гол урди

Баҳо:
+ | -

Украина чемпионати Биринчи лигаси иштирокчиси «Чернигов» антифутболга йўғрилган ўйин услубини ифодаловчи «харамбол» терминига жуда мос тушмоқда. Биринчидан, камтарин жамоа мамлакат кубоги финалига чиқиб, тарихий натижа қайд этди. Иккинчидан, турнирда курашни 1/32 финалидан бошлаган клуб ҳал қилувчи ўйингача бўлган йўлни атиги 2та гол билан босиб ўтди.

5та ўйинда 2та гол ва финал! Ажабо, шунақаси ҳам бўлар экан-да. Гап шундаки, «Чернигов» 3та босқичда рақибларидан пенальтилар серияси бўйича устун келди. Жумладан, ярим финалда «Металлист 1925» билан тўқнаш келган жамоа 4-дақиқадаёқ қизил карточка туфайли майдонда озчилик бўлиб қолди. Шунга қарамай, «Чернигов» 0:0 ҳисобини сақлаб қолди ва пенальтилар сериясида финал чиптасини юлиб олди – 6:5.

Ваҳоланки, «Чернигов» футболчилари бутун 120 дақиқа давомида «Металлист» дарвозаси томон лоақал бир марта зарба йўлламашди, фақат ҳимоя билан шуғулланишди. Ўйин статистикасига қарасак, зарбалар (31:0), аниқ зарбалар (13:0), хавфли вазиятлар (15:0), қўйингки, барча жиҳатлар бўйича «Металлист» устун, аммо финал чиптаси «Чернигов»да! Қойилмисиз? Дарвоқе, «харамбол»нинг янги қироли энди 20 май куни финалда Киев «Динамо»си асабини синовдан ўтказади.

«Чернигов» Украина кубогида

1/32 финал: «Атлет» – «Чернигов» – 0:1

1/16 финал: «Чернигов» – «Кривбасс» – +:- (техник натижа – 3:0)

1/8 финал: «Чернигов» – «Лесное» – 1:1 (пен. – 4:3)

1/4 финал: «Чернигов» – «Мариуполь» – 0:0 (пен. – 5:4)

1/2 финал: «Металлист 1925» – «Чернигов» – 0:0 (пен. – 5:6)

Финал: «Динамо» К. – «Чернигов» (20 май)

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:29, 06.05.2026.
Ўқилди: 176 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик