Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Лаймер: «Ҳамма нарсани кичик деталлар ҳал қилди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ўнг қанот ҳимоячиси Конрад Лаймер Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида «ПСЖ»га қарши кечган жавоб ўйинидан (1:1) сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Ўтган ҳафта Парижда 5:4 ҳисобида ғалаба қозонган меҳмонларни бу дуранг тўла қаноатлантирди.

«Бундай тарзда мусобақани тарк этиш доим оғир. Бу даражадаги икки ўйинлик қарама-қаршиликларда ҳамма нарсани кичик деталлар — атиги бир нечта қарорлар ва бир нечта вазиятлар ҳал қилади. Менда ўйин тақдирини ўзгартира олишимиз мумкинлиги ҳақидаги ҳиссиёт бир лаҳза бўлса ҳам тарк этмади. Якунда, афсуски, ғалаба қозона олмадик ва бу жуда аламли.

Бизга рақиб дарвозаси олдида ҳал қилувчи ҳаракат етишмади — кўп зарба йўллаганимиз ва тез-тез рақиб жарима майдончасида пайдо бўлганимизга қарамай, ўша юз фоизлик имкониятни топа олмадик. Голни жуда кеч урдик. Назаримда, агар ҳисобни олдинроқ тенглаштирганимизда, стадион яна "жонланган" бўларди — ўшанда биз руҳланиб, ғалабани илиб кетишимиз мумкин эди», — деди Лаймер DAZN нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 03:01, 07.05.2026.
Ўқилди: 181 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик